Чўлнинг ўртасида сирли монолит


  • 20 Июнь, 2024
  • 61

АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида сайр қилиш жойида ўрнатилган метал монолит турли саволларга сабаб бўлди. 3 метр узунликда ва тўртбурчак шаклида бўлган монолитнинг юзаси кўзгудек нарсаларнинг аксини кўрсатади. Қачон ва қандай ўрнатилгани эса сирлигича қолмоқда.

Лас Вегас метрополит полиция департаменти ушбу монолит ҳақида илк бор ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.

Лас Вегасдан тахминан 25 км масофада Гасс Пик сайр қилиш ҳудудида топилган монолитнинг қачон ва ким томонидан ўрнатилгани маълум эмас. Монолит атрофида ҳеч қандай қурилиш изи йўқлиги диққатни тортади.

Ижтимоий тармоқда фойдаланувчилар монолитнинг бир “санъат асари” эканлигидан тортиб, “ўзга сайёраликлар келтирган” деган изоҳлар қолдиришди.


Бошқа мақолалар