Туркияда визасиз 90 кун


  • 12 Ноябрь, 2018
  • 611

Энди Қозоғистон ватандошлари Туркияда визасиз 90 кунгача бўла олишлари мумкин. Туркия президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, визасиз режим муддати узайтирилди.

Янги рўйхатга Қозоғистондан ташқари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам киритилди. Аввал қозоғистонликлар Туркияда визасиз 30 кунгача қолишлари мумкин эди.

Қозоғистон ватандошлари жами 29 та давлатга визасиз бора олишлари мумкин. 2018 йил февраль ойида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Исроил, Таиланд, Фиджи, Макао давлатлари билан визани бекор қилиш устида иш олиб бораётгани хабар берилганди. Бундан ташқари, Қозоғистон Куба оролига визасиз саёҳат қилиш учун ўлка парламенти қарорини кутмоқда.


Бошқа мақолалар