- 2021-01-02
Жанубий Қозоғистон вилоятида Хўжа Аҳмад Яссавийнинг 100 га яқин ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган ҳикматлари топилди.
ХVІ асрга оид 475 саҳифалик қўлёзма сайрамлик тарихчи Турон фан академиясининг академиги Мираҳмад Мирхолдор ўғлининг қўлёзмалар фондида сақланган. Бебаҳо қўлёзма “Руҳоний хазина” дастурини олиб бориш жараёнида топилган. Ушбу дастур доирасида тарихий ёзма манбалар тадқиқ қилинмоқда.
Дастур воситасида маънавий меросларни қдириш ишлари олиб борилиб, турли вақтларда яшаб ўтган ёзувчи ва шоирлар билан уларга оид кўплаб қўлёзмалар топилди. Мана шундай бебаҳо асарлардан бири Яссавийнинг ҳикматлари аввал қозоқ тилида чоп этилмагани аниқланди. Вилоят “Тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш, ўз ҳолига келтириш ва фойдаланиш маркази” бўлим бошлиғи “Маънавий хазина” дастурининг раиси Ҳамидулла Таджиевнинг сўзига қараганда янги топилган қўлёзма тахминан ХҮІ асрга оид ва аввал чоп этилган ҳикматлардан фарқ қилади. Яссавийнинг янги топилган ҳикматларини қозоқ тилига таржима қилиш, чоп этишга тайёрлаш асосий масалалардан бири. Қўлёзмаларнинг транкрипцияси ва қозоқ-турк тилларига таржима қилиш ишларига шарқшунос олим, филология фанлари номзоди, доцент Тўрали Қидир ва туркиялик ҳамкасби Нодирхон Ҳасан ҳисса қўшмоқда.
Олимлар Яссавий ҳақида кўплаб тадқиқотлар олиб борилиб, асарлар ёзилгани билан ҳали маълум бўлмаган асарлари кўп эканини айтишмоқда. Яссавийга қаламига тегишли “Девони ҳикмат”нинг асл нусхаси топилмаганлиги, бошқа қандай асарлар ёзганлиги, силсиласининг қачон узилганлиги каби масалалар ҳалигача ўз ечимини топмаган. Дунё кутубхоналарида бугунгача ўқилиб келаётган Яссавий ҳикматларининг асосий қисми ХІХ асрнинг охири ва ХХ аср бошида Қозон шаҳрида чоп этилган нусхаларидан тайёрланган.