Ўғил туғаман деб бошига мих қоқди


  • 11 Февраль, 2022
  • 286

Покистонда учта қизи бор ҳомиладор аёлнинг бошига, энди ўғил туғиши учун 5 смлик мих қоқилгани маълум бўлди.

Покистоннинг Ҳайбар-Пахтунва штатида жойлашган Пешовар шаҳрида хурофотлар бир хотиннинг ўлимига сабаб бўлишига оз қолди. Уч қиз туққан ва тўртинчисига ҳомиладор бўлган хотин ўғил кўриш илинжида бир табибга борган. Табиб аёлга ўғиллик бўлиш учун бошига мих қоқишни тавсия қилган.

Шу тавсияга амал қилган аёл бошида 5 смлик мих билан “Lady Reading” касалхонасига етказилган. Аёлни даволаган невролог Ҳайдар Сулейман мих аёлнинг бошига киргани билан миясига етиб бормаганини айтган. Сулейман матбуотга берган интервьюсида аёл, қўшни хотиндан бошига мих қоқиб, УЗИда қиз бўлиб кўринган ҳомиланинг ўғилга айланиб, дунёга келганлигини эшитиб ишонганини айтган.

Полиция ушбу вроқеанинг шов-шувга сабаб бўлиши ортидан жиноий иш қўзғади. Табиб қидирилаётганини айтган полиция ҳодисанинг нима учун полицияга хабар берилмаганлигини ҳам суриштираётганлирини айтган.

Покистон нашрлари хотин бечора яна қиз туғса эри ташлаб кетишини айтиб қўрқитгани учун шу ишга жазм қилгани, михни бошига ўзи қоққанми ё кимдир  ёрдам берганми ҳалигача сир қолмоқда дейилган. Шифокор Сулейманнинг айтишича, ҳамма нарса аёлнинг уйида юз берган ва оила аъзолари унинг бошидаги михни чиқаришга уринган, лекин уддалай олмаган.


Бошқа мақолалар