Япония бир кунда 1 миллион кишини эмламоқчи


  • 10 Май, 2021
  • 245

Япония ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида кунига бир миллион одамга вакцина уришни режалаштирмоқда.

“Kyodo” агентлигининг хабарига кўра, Сovid-19 га қарши чора-тадбирлар доирасида бош вазир Суга Ёсихидэ ҳозирги эмлаш нисбатини уч бараварга оширишни режалаштирмоқда. Ўтказган матбуот анжуманида Суга кунига бир миллион кишини эмлашни режалаштираётганини билдирди. Кунига 1 миллиондан эмлаш ўтказилганида Японияда 16 ёшдан ошган ҳар бир одам вакцинанинг икки дозасини етти ой ичида олиб бўлиши аниқланди.

Соғлиқ вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозиргача ўлкада камида бир доза эмланган кипшилар сони 3 миллиондан ошган. Бу бутун аҳолининг 2%ини ташкил этади. 


Бошқа мақолалар