- 2013-12-11
Украина мамлакат ҳудудига Россиянинг 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларига киришни тақиқлади. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати бошлиғи Петро Цигикал маълум қилди. Бу тақиқ ўлкадаги ҳарбий ҳолат вақти тугагунча давом этади. Истисно тариқасида инсонпарварлик мақсадида келаётганлар, дафн маросимига келиш кабилар бўлади.
Украина давлат чегара хизмати раиси Петро Цигикал чегара хизмати биринчи босқич ҳарбий тайёргарликка ўтиб, чегаралар кучайтирилган тартибда муҳофаза қилинаётганини маълум қилди.
Тақиқнинг сабаби сифатида Россиянинг ўлка ичида “хусусий армия” ташкиллашнинг олдини олиб, Украинада уларнинг 2014 йилда режалаштирган операцияларни амалга оширишига йўл қўймаслик айтиб ўтилди.