- 2024-06-21
Туркияда тезюрар поезд локомотив билан тўқнашиб кетди. Тезюрар поезд бошқа локомотив билан тўқнашиб, оқибатда Марсандиз станциясидаги эстакадага бориб урилган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг баёнотига кўра, ҳалокатда тўрт киши жон берган ва 43 киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳалокат маҳаллий вақт билан эрталаб 6:30 да (Астана вақти билан 9:30) юз берган.
Поезд Анқарадан Коняга қараб йўлга чиққан эди. Ҳодиса жойига тезкор хизмат кўрсатиш ходимлари етиб келиб, одамларни қутқаришга киришган.
Ҳалокат вақтида поезднинг аниқ тезлиги маълум эмас.