- 2016-12-10
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Ақбулақ қишлоғида тошқин сув ҳимоя дамбасининг бир қисмини бузиб, аҳоли пункти кўчаларини босди. Сув босган уйлардан 44 киши эвакуация қилинди. Сирим туманидаги Олента қишлоғида тошқин сув босган иккита уйдан 6 киши эвакуация қилинган. Олента қишлоғида бошқа уйларни ҳам сув босиш хавфи бор.
13 март куни фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи Эрнур Утегенов соат 13:00 да Ақбулақ қишлоғида тошқин сув дамбани бузиб, қишлоқ томон оқа бошлаганини хабар берди. Ҳозирги вақтда қишлоқнинг иккита кўчасини сув босган. Дастлабки маълумотларга кўра, 11 та уйни сув босиб, 44 киши эвакуация қилинган.
Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар департаментининг 40 нафар шахсий таркиби, 5 та техника, 3 та мотонасос, маҳаллий ҳокимият ходимлари иш олиб бормоқда. Дамбанинг бузилган жойига 200 та қум тўлдирилган қоп қўйилиб, яна 10 тонна қум тайёрлаб қўйилган. Дамба ҳозир назоратга олинган.
Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Эржан Батаевнинг сўзларига кўра, бу аномал ҳодиса бўлиб, вилоятда аввал ҳам 1979 ва 1993 йиллари юз берган. Бунга асосий сабаблар учта бўлиб, булар: кузги ёғингарчилик, ернинг музлаши ва қорнинг бирданига эришидир.