Озарбайжон Францияга нота берди


  • 25 Декабрь, 2021
  • 24

Озарбайжон Қорабоғга рухсатсиз кирган Франция президентлигига номзод Валери Пекресс сабабли Францияга нота берди.

Францияда президентлик сайловларида республикачилар партиясидан номзод бўлган Валери Пекресс Озарбайжондан рухсатсиз Қорабоғга келди. Бу ҳолат Озарбайжон тарафидан ноқонуний деб баҳоланди. Бунинг ортидан Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги Францияга нота берди.

Вазирликдан берилган баёнотда “Француз элчихонасига ноқонуний зиёратни қаттиқ қоралаймиз. Озарбайжоннинг тегишли қонунларини қўпол шаклда бузган бу француз ватандошларининг жавобгар эканлигини таъкидлаймиз. Бир гуруҳ француз сиёсатчиларининг ушбу одими Озарбайжон-Франция икки томонлама алоқаларига, Франциянинг минтақадаги эътиборига ва ихтилоф якунланганидан кейин Озарбайжон-Арманистон муносабатларининг меъёрлашув жараёнига жиддий зарар берганлигини таъкидлаб ўтамиз” дейилган.


Бошқа мақолалар