Тиланчининг уйидан бойлик чиқди


  • 25 Декабрь, 2023
  • 108

Ироқда ўлган тиланчининг уйидан 400 минг долларга яқин бойлик топилди. Полиция тарафидан уйда ўтказилган тинтувда олтинлар билан бирга 380 минг доллардан ортиқ пул топилган.

Ироқ пойтахти Бағдодда тоби қочганлиги учун касалхонага олиб борилган қари тиланчи жони узилганидан кейин миллионнер эканлиги маълум бўлди.

Тиланчи ўлганидан кейин укаси ва синглиси опаларининг паспортини олиш учун уйига борганида пакетларга солинган миллионлаб Ироқ динори ва олтин топиб олишди. Улар опасига тегишли пул ва олтинларни автомобилга юклаётганида маҳалла раиси ушлаб олиб, воқеа жойига полиция чақирди.

Полиция тарафидан уйда ўтказилган тинтувда олтинлар билан бирга 380 минг доллардан ортиқ пул топилди. Полиция ўлган тиланчининг укаларини ҳибсга олди.

Тиланчининг уйидаги тинтувда иштирок этган полиция ходими Муҳаммад Солиҳ Маҳди берган интервьюсида “Бўлинма бошлиғи менга қўнғироқ қилиб, тиланчининг ўлими ҳақида хабар берди. Унинг уйига етиб келганимизда тиланчининг паспортини олиш учун келган синглиси ва укаси автомобилларига қопда пул ташиётганини кўрдик” деди.

Полиция ходими Абдулжаббор Солиҳ эса “Бизга бир ерда жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келди. Биз воқеа жойига борганимизда ҳеч қандай жанжал йўқ эди. Лекин бир уйдан қоп тўла пул ташиётган икки кишини кўрдик. Дарров бу иккаласини ҳибсга олдик. Зудлик билан марказга қўнғироқ қилиб, жанжал йўқлигини, лекин икки киши катта миқдорда пул ташиётганини хабар қилдик. Марказ бизни воқеа жойида қолишимизни сўради” деди.

Тинланчи аёлнинг қўшнилари унга кўп ёрдам берганликларини, кимсасиз бўлган аёлга мунтазам равишда егуликлар бериб келганликларини айтишди. Ўлган аёлнинг ўғли полиция ходими эканлиги иддао этилмоқда.


Бошқа мақолалар