Ўзбекистонда “чиқиш визаси” бекор қилинди


  • 5 Январь, 2019
  • 653

Хорижга чиқадиган ўзбекистонлик ватандошлар бундан сўнгра “чиқиш визаси” олмасдан, иккинчи паспорт билан саёҳат қилишлари мумкин.

Сўнгги вақтларда дунёга очилиш сиёсатини юргизаётган Ўзбекистонда 1 январдан эътиборан хорижга чиқишга рухсат берувчи “чиқиш стикери” бекор қилинди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил август ойида хорижга чиқишга рухсат берувчи стикерлар бекор қилиниб, бунинг ўрнига иккинчи паспорт татбиқ этилишини кўзда тутган қарорни имзолаганини маълум қилди. Ушбу қарорга кўра, хорижга чиқишга рухсат берувчи стикер бекор қилинди. Хорижга чиқувчилар энди иккинчи паспорт олишлари керак бўлади.

Янги қарорда хорижга чиқишга рухсат берадиган паспорт 16 ёшдан ошган ватандошларга 10 йиллик, 16 ёшдан кичик бўлган ватандошларга 5 йиллик муддатга берилади.

Ўзбекистонда ҳозиргача паспортлар ҳам ўлка ичида шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳам хорижга саёҳат учун қўлланиларди. Ватандошлар хориж саёҳатлари учун ички ишлар бошқармасидан хорижга чиқишга рухсат берувчи ва 2 йил муддатга яроқли бўлган стикер олишарди. 


Бошқа мақолалар