Францияда изнсиз намойишлар жазоланади


  • 8 Январь, 2019
  • 549

Франция бош вазири Эдуар Филипп изнсиз намойиш уюштирганлар ва намойишларда зўравонлик қилганлар қаттиқ шаклда жазоланиши учун янги қонун чиқаришларини маълум қилди.

Филипп “TF1” телеканалининг тўғридан-тўғри кўрсатувида кун тартибига оид баёнот берди. “Сариқ нимчаликлар”нинг норозилик намойишлари сабаб бўлган муаммоларга ечим топиш мақсадида изнсиз намойиш ўтказганлар ва намойишларда зўравонликка йўл қўйганлар қаттиқ шаклда жазоланиши учун янги қонун қабул қилинишини айтган Филипп намойишларда тўқнашувлар чиқариш учун келганларни қабул эта омласликларини қайд этди.

Филипп 2018 йил 17 ноябрда бошланган сариқ нимчаликларнинг намойишларида юз берган тўқнашувларда 5 минг 600 киши ҳибсга олинганини ва мингдан ортиқ одам қамоқ жазосига ҳукм этилганини маълум қилди. Бош вазир сариқ нимчаликларнинг шанба куни ўлка миқёсида ўтказадиган намойишларида 80 мингга яқин полициячи тартибни сақлашини билдирди.

Намойишларда ҳозиргача 10 киши ҳаётдан кўз юмди ва минглаб кишилар турли даражада тан жароҳати олишди.


Бошқа мақолалар