Телефонни қандай рўйхатдан ўтказиш керак?


  • 12 Январь, 2019
  • 537

Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазирлигида қандай шартларда бегона қурилмаларга ўрнатилганSIM-карталарга мобил операторлар хизмат кўрсатмаслиги бўйича ахборот берилди. 2019 йил 1 январдан қурилмаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш қоидаси кучга кирди. Қозоғистонликларнинг ҳар бир қурилмаси автоматик равишда ўрнатилган SIM-картага расмийлаштирилди.

Агар телефон янги бўлса мобил операторлар офисига бориш шарт эмас. Вазирликда “1 январдан рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш жараёнлари аввалгидек қолади. Лекин абонент ўзининг маълумотларини операторга мустақил равишда жўнатиши керак. Янги телефон сотиб олинганда оператор абонентга офисга келмасдан рўйхатдан ўтказишга имконият беради” деб маълумот беришди.

Одатда телефон эгасининг ИИНини SMS-хабар ёки USSD-команда орқали жўнатса бўлади. Мобил операторлар IMEI-кодларни бепул рўйхатдан ўтказади.

Қозоғистон ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов “Қозоғистонда ўғирланган телефонларни ИИН ва паспорт маълумотларини кўрсатмасдан улаш имконияти деярли йўқолади. Ҳозир биз ўғирланган телефон қайси мамлакатда қўшилгани ва ишлаётганини кўрсатадиган дастурни ишга туширяпмиз” деди.

Агар сотиб олинган телефон бошқа одамнинг номига қайд этилган бўлса, мобил оператор офисига мурожаат қилишингиз керак. Аввал ишлатилган қурилмаларни рўйхатдан ўтказишда мобил оператор сизнинг маълумотларингизни сўрайди. Агар киритилган маълумотлар абонент номери эгасининг маълумотларига тўғри келмаса, оператор қурилмани рўйхатдан ўтказишни рад этади. Бу ҳолда абонент мобил оператор офисига мурожаат қилиши керак. Энди телефонларни бошқага сотаётганда қурилмани дарҳол ўзининг номидан рўйхатдан чиқариш керак бўлади. Телефон ўғриланганда эгаси уни блоклаб қўйиши мумкин. Яъни бундай телефондан қўнғироқ қилиш имконияти бўлмайди, лекин бошқа функциялар, масалан, Wi-Fi билан ишлаш мумкин. 


Бошқа мақолалар