Украина-Россия 49 келишувни бекор қилди


  • 19 Январь, 2019
  • 476

Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин “Россия федерацияси билан 2 та давлатлааро, 25 та ҳукуматлараро, 19 та идоралараро, 3 та минтақавий, жами 49 та келишув бекор қилинди” деди.  

Павло Климкин яна 50 га яқин келишувнинг бекор қилиниши учун ишлар бошланганини билдирди.

Келишувларни бекор қилиш барча ҳуқуқий асосларга амал қилинган ҳолда бўлганини таъкидлаган Климкин “Бизнинг тамойилимиз жуда оддий. Россия билан урушдан олдингидек яшашни истаймиз. Ватандошларимизнинг манфаатларига доир бошқарувни йўлга қўямиз. Чунки уларни таҳдид остида қолдира олмаймиз. Лекин бу аниқ стратегик ёндошув билан амалга оширилади” деб гапирди.


Бошқа мақолалар