- 2015-02-28
30 октябрь куни соат 19:30 ларда Атирау-Ақтўбе трассасининг Сағиз қишлоғи яқинида қишлоқдошлар орасида отишма рўй берган. Отишмада жами олти киши жароатланиб, улардан беш нафари ўқотар қуролдан яраланган. 36 ёшли эркак Сағиз қишлоғининг амбулаториясида олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Отишмага сабаб қишлоқ йигитларининг бир-бири билан келишмай қолиши бўлган.
Атирау вилоятининг полиция департаменти матбуот хизмати “Полиция ходимлари воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келиб, жамоат тартибини барқарорлаштириш ва аҳолини тинчлигини таъминлаш ишларини олиб боришган. Ҳозирда вазият барқарор, оммавий тартибсизликлар кузатилмаяпти. Лекин бунга қарамай тартиб соқчилари Сағиз қишлоғида кучайтирилган тартибда иш олиб боришмоқда” деб маълум қилди.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилиб, жиноят кодексининг “Қотиллик” боби бўйича жиноий иш қўзғатилган.