“Huawei”га зарба


  • 21 Май, 2019
  • 594

Huawei”нинг янги телефонларидаGoogle Play Store” билан хариталар, “YouTube” ва “Gmail” каби муҳим иловаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди. Мавжуд фойдаланувчилар эса “Android”дан фойдаланишда давом этишади, лекин янгиланишлар олишмайди.

Ақлли телефон бозорида “Huawei” жанжали бўлмоқда. “Google”, Хитой технология ширкати “Huawei”нинг АҚШ тарафидан қора рўйхатга киритилиши ортидан “Huawei” фойдаланувчиларининг “Google Play”га боғланишини узиб қўйди. “Google”нинг бу қарори ҳозирда “Huawei” телефонига эга кишиларга таъсир қилмайди. Лекин “Android” операцион тизимининг янгиланишларини олишмайди. “Google” билан бирга “Intel”, “Broadcom”, “Qualcomm” ва “Xilinx” каби АҚШнинг гигант технология ширкатлари ҳам “Huawei” билан алоқаларни тўхтатганликларини ва бу ширкатга маҳсулот сотмасликларини маълум қилди.

“Huawei” “Google”нинг Android платформасидан фойдаланадиган дунда энг улкан иккинчи телефон ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Хитойда шундоқ ҳам “Google” иловалари тақиқлангани учун бу вазият уларга таъсир кўрсатмайди. Лекин “Huawei”нинг сотишларига жиддий зарба бўлиши кутилмоқда. “Google”нинг қароридан кейин баёнот берган “Huawei” эса ўз операцион тизим учун ишлар олиб борилаётганини билдирди. Баёнотда “Huawei бутун дунёда бугунгача сотилган ва ҳали ҳам омборлардаги бутун Huawei ва Honor ақлли телефон ҳамда планшетлар учун хавфсизлик янгиланишлари ва сотилгандан кейин хизмат кўрсатишда давом этади. Дунё миқёсидаги бутун фойдаланувчиларга энг яхши тажрибаларни тақдим этиш мақсадида хавфсиз ва давомли бир экотизим қуришда давом этамиз” дейилди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги ҳам АҚШнинг “Google” ҳамласига қарши тадбир олишини билдириб “Кутинг ва томоша қилинг” деб огоҳлантирди.

Хитойнинг таҳдидидан кейин вазият жиддий тус олиши мумкин. Жаҳон ақлли телефон бозоридаги энг йирик 10 ақлли телефон ишлаб чиқарувчисидан 7 таси Хитой фирмаларидан иборат. “Huawei”нинг ортидан бошқа Хитой ишлаб чиқарувчилари “Xiaomi”, “Vivo” ва “Oppo” ҳам ушбу бозорда муҳим ўрин эгаллайди. Бу тўрт йирик Хитой телефон ишлаб чиқарувчиси жорий йилнинг илк чорагида сотган жиҳозлари “Android” бозоридаги ҳиссаси 47%дан ошади. Хитой ҳукуматининг қарори билан бу фирмалар “Huawei”нинг тизимидан фойдаланишни бошласа, дунё бўйича 85%лик улуши бўлган “Google”нинг даромад йўқотиши аниқ.

“IDC”нинг маълумотларига кўра, 2019 йилнинг илк чорагида дунё миқёсида жами 311 миллион телефон сотилган. Булардан 72 миллиони “Samsung”, 59 миллиони “Huawei” ва 36 миллиони эса “Apple” маҳсуотлари. Хитойнинг “Huawei” 19%лик улуши билан “Apple”дан ўтиб, дунёда иккинчи ўринга кўтарилди. Лекин янги моделларнинг сотилиши камайиши билан “Huawei”нинг қора кунлари бошланиши мумкин.


Бошқа мақолалар