- 2015-11-02
Туркия ва Хитой сўнгги икки кунда кескин баёнотлар билан чиқишди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хами Аксой Пекинни лагер ва қамоқхоналарда уйғурларга нисбатан қийноқлар қўллаш билан айблади. У “миллиондан ортиқ уйғурлар концлагер ва қамоқхоналарда мажбурий тутиб туриш, қийноқ ва ғоявий ишлов беришга дуч келишмоқда” деди. Хитойдан ташқарида яшовчи уйғурлар ватанидаги қариндош-уруғларидан ҳеч қандай хабар олишга муваффақ бўла олмаяпти.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги ўз навбатида Уйғур автоном вилоятида “қайта тарбиялаш лагерлари”да уйғурларни тутиб турганлик ҳақида маълумот ҳеч қандай далилга асосланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди деб таъкидламоқда. Душанба куни Хитой ташқи сиёсат идораси Туркияга “бадбин” баёноти учун норозилик билдирди. Расмий Пекин Хитой барча турдаги ирқчиликка қарши халқаро конвенция аъзоси сифатида ўзининг бурчларини бажараётганини таъкидлади.
Уйғурлар Хитойдаги аҳоли ичида кўп миллионли камчиликни ташкил этади. Улар асосан Марказий Осиё давлатларига чегара ҳудудларда яшашади.