Трампдан шов-шувли иддао


  • 5 Ноябрь, 2024
  • 28

АҚШда бугун ўтадиган президентлик сайловлари олдидан республикачилар номзоди Дональд Трамп нутқ сўзлади. Трамп сайловда ютқазган тақдирда бунинг энг дуруст изоҳи “демократларнинг ҳийла ишлатганлиги, ғирромлик қилганлиги” бўлишини айтди.

АҚШда кўплар кутган кун келди. Бутун дунё Дональд Трамп билан Камала Харрис орасидаги ўтказиладиган 60-президентлик сайловларини кузатмоқда. АҚШнинг 47-президенти аниқланадиган критик сайлов олдидан республикачилар номзоди собиқ АҚШ президенти Трамп Конгресга босқиндан аввалгига ўхшаш ҳийла ҳақида гаплар билан чиқди. Трамп ютқазишининг ягона эҳтимоли демократларнинг қаллоблик қилиши эканлигини сўзлади.

Трамп демократ партиянинг номзоди Камала Харрис билан орасида тортишувли рақобат кутилаётган штатлардан Пенсилванияда ўтказган сайлов митингида нутқ сўзлади. “New York Times”нинг хабарига кўра, 2020 йилги рақиби АҚШ президенти Жо Байденга ютқазган сайловини аслида “ютиб чиққанлигини” иддао қилиб, ўша вақт “Оқ уйдан чиқмаслиги кераклигини” билдирди.

Президент бўлган даврда ўлкадаги чегара хавфсизлиги энг юқори даражада бўлганлигини таъкидлаган Трамп “Лавозимни тарк этмаслигим керак эди, кўп яхши ишларни амалга оширдик” деди.

Трамп унинг рақибидан ортда қолаётганини кўрсатадиган баъзи сўровномаларнинг ишончлигига гумони борлигини билдириб, 5 ноябрда ўтказиладиган сайловда ютқазган тақдирда бунинг ягона дуруст изоҳи демократларнинг овозларни қаллоблик билан ўз фойдасига ҳисоблаши бўлишини айтди.


Бошқа мақолалар