Эрон билан ядро музокараларнинг фойдаси бўлмади


  • 8 Апрель, 2013
  • 1146

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ва Германиядан ташкил топган “5+1” гуруҳи билан Эрон орасидаги ядро музокараларида ҳеч қандай олдинга силжиш кузатилмади.

Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида икки кун давом этган музокараларнинг ортидан ОАВга баёнот берган АҚШ Ташқи алоқалар ва Хавфсизлик сиёсати олий вакили Катерина Эштон бу музокаралардан ҳеч қандай натижага эришмаганликларини билдирди. Эштон ҳеч қандай натижага эришмаса ҳам Эрон билан музокараларда давом этишини билдирди.

Эрон билан ўтказилган музокаралар ниҳоят даражада талабчанлик билан олиб борилганлигини айтган Эштон “Барча нарса жуда яхши бошланганди. Лекин Эроннинг салбий кўзқараши музокараларнинг ижобий натижада тугашига имкон бермади. Музокаралардан аввал биз Эрондан ижобий қадамлар ташлашини кутгандик” деб гапирди.


Бошқа мақолалар