ШҲТ Бишкекда тўпланди


  • 24 Май, 2019
  • 557

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бошчилигидаги ШҲТ йиғилиши Бишкекда бошланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда тўпланишди.

Ушбу йиғилишда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Покистон ташқи ишлар вазири Маҳдум Шоҳ Маҳмуд Қурайший ва ШҲТ бош котиби Владимсир Норов иштирок этди.

Ташкилотнинг ташқи ишлар вазирлари тарафидан Қирғизистон ўзининг раислик муддатини муваффақиятли амалга оширганлигини таъкидлаган Айдарбеков Қирғизистоннинг мезбонлигида ШҲТга аъзо ўлкалар давлат раҳбарлари учрашуви 13-14 июнда ўтказилишини маълум қилди.

2001 йил 15 июнда ташкил этилан ШҲТга Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон аъзо ҳисобланади. 


Бошқа мақолалар