- 2023-04-27
Албаниянинг шимолида жойлашган Кукус шаҳридаги Дрин дарёси устига қурилган, Албания билан Косова орасида янада хавфсиз қатновни таъминлайдиган “Буюк Кукус кўприги” фойдаланишга топширилди.
Албания бош вазири Эди Рама, бош вазир ўринбосари, инфраструктура ва эенергетика вазири Белинда Баллуку ва бошқа амалдорлар иштирокида қатновга очилган кўприкни назоратдан ўтказди.
Бош вазир Рама шу ерда сўзлаган нутқида янги қурилган кўприк йиллар давомида қисилиб қолган йўл қатновини енгиллаштирадиган лойиҳа бўлганлигини таъкидлади.
Баллуку ҳам қурилиши 2020 йили бошланган ва тахминан 40 миллион евро сарфланган кўприк “бир санъат асари” бўлганлигини билдирди.
Албания ва Косовани боғлайдиган автомагистралга қурилган Кукус кўпригининг узунлиги 310 метр ва баландлиги 56 метрни ташкил этади.