- 2017-04-21
Швециянинг Мальмё шаҳрида Қуръони каримни ёқмоқчи бўлган даниялик ултраўнгчи “Қатъий курс” партияси бошчиси Расмус Палуданга икки йил мобайнида Швецияга кириш тақиқланди.
“SVD” газетасининг хабарига кўра, бугун Мальмёга киришга уринган Палудан чегарадан ортга қайтарилган.
Швеция “Турли ранглар” партияси раиси Микаил Юксел Швецияда ултраўнгчи кўча рассоми Дан Парк билан даниялик ирқчи сиёсатчи Расмус Палудан икки ҳафтадан бери Мальмёда мусулмонларга ғаламислик қилиб, иғво чиқаришга уринаётганини айтди.
Ирқчи сиёсатчининг мусулмонлар жума намозига келган вақтда масжид олдида Қуръонни ёқиш учун полициядан рухсат сўраганлигини айтган Юксел “Полиция бунга хавфсизлик учун рухсат бермади. Кейинроқ ирқчи сиёсатчи Мальмёнинг бошқа жойида Қуръон ёқиш учун рухсат сўради. Бунга ҳам изн берилмади. Дан Парк Мальмё шаҳар судига арз қилди. Суд полиция қарорини ўз кучида қолдирди” деди.
Шунда Расмус Палудан Мальмёга келиб, рухсатсиз намойиш ўтказишга уринганида полиция уни депортация қилди. Бу билан бирга унга икки йилгача Швецияга киришини тақиқлади.