Франция ҳукумати истеъфога чиқарилди


  • 5 Декабрь, 2024
  • 12

Франция миллий кенгаш депутатлари ўлка бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилиб, уни овозга қўйишди.

Ишончсизлик вотумини дастлаб сўлчи коалиция илгари сурди, сўнгра ультраўнгчи партия ҳам бюджет масаласидаги келишмовчилик туфайли ташаббус билан чиқди. Овоз беришда резолюцияни 331 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.

Бош вазир Мишел Барнье ўз чиқишида ўз ҳукуматига бўлган ишончсизлик вотуми жиддий оқибатларга олиб келишини маълум қилди. Франция Еврокомиссия босими остида ўзининг қарзларини қисқартиришга уринмоқда. Барнье ҳукумати бюджет танқислигини давлат харажатларини қисқартириш билан таъминлашни илгари сурганди.

Ишончсизлик вотуми учун овоз беришда 577 депутатдан 331 нафари резолюцияни қўллаб-қувватлади.

Шу тариқа 1962 йилдан буён илк бор ҳукумат ишончсизлик вотуми билан истеъфога чиқарилди.


Бошқа мақолалар