Россия ДХР ва ЛХРни тан олди


  • 22 Февраль, 2022
  • 209

Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишидан кейин ватандошларга мурожаат қилди ва ДХР ва ЛХР суверенитетларини тан олиш ҳақида фармонни имзолаганлигини маълум қилди.

Фармон имзолангандан сўнг ДХР бошчиси Денис Пушилин ва ЛХР бошчиси Леонид Пасечниклар билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бўйича келишувлар имзоланди.

Путиннинг ушбу фармони Донбасс шаҳрида хурсандчилик билан кутиб олинди. Осмонга мушаклар отилиб, аҳоли ўз қувончини билдирмоқда.

Европа ва АҚШ раҳбарлари, Путиннинг ДХР ҳамда ЛХРни тан олиш ҳақидаги фармони билан халқаро ҳуқуқларни бузиб, Минск келишувини рад этганини айтишди. Улар Украина халқига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилишди.


Бошқа мақолалар