Ўзбекистон ислом академияси хорижликларни имтиҳонсиз қабул қилади


  • 18 Июль, 2019
  • 562

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йилида магистратурада ўқишни истаган хорижлик талабалар имтиҳондан озод этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган интервьюсида хорижлик талабаларнинг 2019-2020 ўқув йилида магистратурада ўқиш учун ҳужжатларини қабул қилишни бошлаганини маълум қилди.

Хорижлик номзодлар имтиҳонлардан озод этилан ва суҳбат асосида қабул этилади. Келгусида хорижлик талабалар ўзбекча ёки русча таълимни танлашлари мумкин. Диний ва замонавий дарслар етакчи профессор-ўқитувчилар тарафидан олиб борилади.

Академияда қуйидаги мутахассисликларда таълим олиш мумкин: Хорижий ўлка иқтисодиёти (мусулмон ўлкалар), халқаро алоқалар, туризм (ҳаж туризми), ислом тадқиқотлари (Қуръон, ҳадис ўрганиш, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбаларни излаш), филология ва тил ўрганиш (арабча).

Ҳозир Россия, Қирғизистон ва Тожикистон ватандошлари ушбу академияда таҳсил олишмоқда. 2019 йили Россия мусулмонлар диний кенгаши муфтийси Албир Крганов докторантурага қабул қилинди. 


Бошқа мақолалар