- 2022-04-27
Британия бош вазири Тереза Мэй кеча Букингем саройига бориб, қиролича Елизаветага истеъфога чиқишини маълум қилди. Мэй вазифасининг сўнгги кунида телевиденияда “Бошвазирга саволлар” кўрсатувида иштирок этди. Бу ердаги интервьюсида 21 йилдан бери парламент аъзоси эканлигини билдирган Мэй кўрсатувда 4 минг 500 дан ортиқ саволга жавоб берди.
Тереза Мэй бош вазирлик лавозими фаолиятининг “энг улкан шарафи” эканлигини маълум қилиб “Менга ишончингиз ва хизмат қилиш имконини берганингиз учун ташаккуримни билдираман” деди. ўрнини эгаллаган Борис Жонсон ва жамоасига муваффақиятлар тилаган Мэй “Уларнинг муваффақияти ўлкамизнинг муваффақияти бўлади” деди.
Британия тарихидаги “иккинчи бош вазир аёл” Мэй 2016 йил 23 июнда Девид Кэмероннинг истеъфосидан кейин 13 июлда ушбу лавозимга ўтирди. Мэй ўзининг қатъийлиги ва интизоми билан “Темир лэди” дея ном олган илк аёл бош вазир Маргарет Тетчерга ўхшатилди. Лекин Мэй 3 йилдан ортиқ давом этган бош вазирлик лавозимидан истеъфога чиқишини матбуот анжуманида кўз ёшлари билан маълум қилди.