- 2016-02-13
Туркистон шаҳрида халқаро автовокзал қурилиши ўз ниҳоясига етиб қолди.
Янги объект 3 гектар майдонни эгаллаган. Унинг лойиҳа бўйича нархи 2 миллиард тенгени ташкил этган. Автовокзал бир суткада 600 та автобусни қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда 10 минггача йўловчига хизмат кўрсата олади. Бу ерда кутиш зали, билет кассалари, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонаси ҳамда она ва болалар хонаси бор.
Янги автовокзал ишга тушиши туфайли 50 одам иш билан таъминланади. Пудратчи компания вакили Асқар Шалабаев “Автовокзал шарқона услубда қурилди. Ҳозир у деярли битган. Баъзи пардозлаш ишлари қолган. Объектнинг очилиши яқин кунларга режалаштирилган” деди.