Германияда йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди


  • 28 Июль, 2025
  • 11

Германиянинг Баден-Вюртемберг федераль ҳудудида, Ридлинген шаҳри яқинида ҳаракатланаётган маҳаллий йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди. Ҳодиса натижасида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши тан жароҳати олди. Поездда тахминан 100 нафар йўловчи бўлган ва ҳодиса жойига қутқарув гуруҳлари етиб борди. Энг камида битта вагон ёнига агдарилган. Ҳодисадан сўнг Ридлинген ва Мундеркинген ўртасидаги темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Ҳодиса ёмғирли об-ҳаво сабаб юз берган бўлиши мумкин.

Немис ахборот агентлиги DPA’нинг хабар беришича, поезд маҳаллий йўлда ҳаракатланаётган бўлиб, Ридлинген яқинида релсдан чиққан. Воқеа жойига кўп сонли қутқарув ва хавфсизлик хизматлари жалб этилган. Ҳукумат манбаларига кўра, камида 3 нафар ҳалок бўлган ва бир нечта яраланганлар бор.

Олмон оммавий ахборот воситалари эълон қилган фотосуратларда поезднинг релсдан чиққанини, бир вагоннинг ён томонга оғганини ва ёнғин ўчирувчилар қутқарув ишларини олиб бораётганини кўриш мумкин.

Федерал полиция маълумотларига кўра, поезд Сигмарингендан Ульм шаҳарсига йўл олган ва унда тахминан 100 йўловчи бўлган. Ульм полиция бошқармаси Ридлинген ва Мундеркинген орасидаги темир йўл “ҳодиса туфайли ёпилганини” билдирди. Олдинроқ ушбу ҳудудда об-ҳаво шароити оғир бўлгани айтилмоқда.


Бошқа мақолалар