Илк одам миясига чип ўрнатилди


  • 30 Январь, 2024
  • 35

Америкалик миллиардер ва “SpaceX”, “Tesla” асосчиси Илон Маск биринчи одам миясига Neuralink  импланти ўрнатилганини хабар берди. Миллиардер бу ҳақда ўзининг X аккаунти орқали маълум қилган.

У “Кеча биринчи одамга Neuralink импланти ўрнатилди ва у амалиётдан кейин ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда” деб хабар қолдирган.

Маскнинг сўзига кўра, қурилманинг ишлаши бўйича дастлабки маълумотлар катта истиқболли натижаларни кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрь ойида миллиардернинг “Neuralink” нейротехнологик компанияси мияга имплант ўрнатиш бўйича клиник синов учун кўнгиллиларни қабул қилишни бошлаганди.

Neuralink 2016 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Унинг мақсади бош ва орқа мия жароҳати туфайли фалаж бўлиб қолган одамларга такрор ҳаракатланиш имконини беришдир.

2021 йил февраль ойида Маск маймунга чипнинг муваффақиятли ўрнатилгани ҳақида хабар берганди. Апрель ойида компания видеода маймун “фикр кучи” билан видеоўйин ўйнаётганини намойиш қилганди. 2023 йил май ойида компания одамда клиник синовлар ўтказиш учун рухсат олганлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар