- 2013-01-28
Эронда бензин нархи ошиши сабабли ўтказилган намойишларда 8 киши АҚШ марказий разведка бошқармаси (CIA) билан алоқа ўрнатганлик айби билан ҳибсга олинди.
Эрон разведка вазирлиги тарафидан эълон қилинган баёнотда ҳибсга олинганлардан 6 нафари намойишларда CIAнинг кўрсатмаларини бажарганлигини, 2 нафари эса хорижга маълумот юборганлиги айтилди.
Баёнотда журналист сифатида фаолият юритган кишиларнинг CIAдан моддий ёрдам олганликлари иддао этилди.
АҚШ санкцияларининг таъсирида иқтисодий жиҳатдан қийин кунларни бошидан ўтказаётган Эрон халқи 15 ноябрда бензиннинг нархи 3 баравар ошиши ортидан намойишга чиққанди.
Ўлканинг кўплаб шаҳарларида 3 кун давом этган намойишларда жамоат бинолари, банклар, бензин қуйиш шахобчалари вайрон қилиниб, дўконлар талон-тарож этилди. Намойишларда 7 минг киши ҳибсга олинганлиги маълум қилиниб, халқаро амнистия ташкилоти эса намойишларда камида 143 киши ҳалок бўлганлигини хабар берганди.