- 2018-10-15
Британия журнали “The Economist”га кўра Ўзбекистон “2019 йил мамлакати” деб эълон қилинди. “The Economist” нашри уч йил аввал Ўзбекистон постсовет ёпиқ жамият эканлигини таъкидлаган. 2019 йили дунёдаги ҳеч бир мамлакат ривожланишда Ўзбекистондан ўтолмаган.
Замонавий Ўзбекистонда аҳоли ҳукуматни танқид қилишдан чўчимаяпти. Муаллифлар уч йил олдин эркак ва аёллар ҳамда болалар пахта майдонларида мажбурий меҳнат қилишганига урғу беришди. 2018 йили мамлакатда янги президент Ш.Мирзиёев томонидан ислоҳотлар олиб борилиб, жорий йилда бу борада катта ўзгаришлар бўлди.
“The Economist” журнали “Ҳукумат мажбурий меҳнатни муҳим даражада камайтирди. Асосан сиёсий маҳбуслар сақланадиган Жаслиқ қамоқхонаси бекитилди. Хорижий журналистлар ўлкага киритилди. Амалдорларга кичик бизнесни қўрқитиш тақиқланди. Қўшни мамлакатлар билан чегаралар очилди. Хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда” деб ёзди.