Ўзбекистонда “Қозоғистон йили” ёпилиши бўлди


  • 23 Декабрь, 2019
  • 408

21 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон” хақаро форумлар саройида ўлкада “Қозоғистон йили” якунига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтди. Жорий йилнинг баҳорида Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида “Қозоғистон йили” тантанали очилиш маросими бўлганди. Йил давомида ушбу муносабат билан Ўзбекистонда турли форумлар, анжуманлар, кўплаб маданий, спорт ва сайёҳлик тадбирлари ўтказилди.

21 декабрда Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги томонидан халқ-татбиқий кўргазмаси ва қозоғистонлик санъаткорлар иштирокида “Қозоғистон йили”нинг тантанали ёпилиш маросими уюштирилди. Саҳнага табрик нутқлари билан Қозоғистон маданият ва спорт вазири А.Раимқулова ва Ўзбекистон бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов чиқди. 


Бошқа мақолалар