- 2013-10-30
Украиналик аскар ҳовлида ўйнаб юрган ёш болаларга ўқ узганлиги сабабли вазифасидан четлаштирилди.
Украинада ижтимоий тармоқларда тарқалган шов-шувли видео катта норозиликка сабаб бўлди. Украина қуролли кучларида ҳарбий унвонга эга бир аскар Украина пойтахти Киевда ҳовлида ўйнаб юрган ёш болаларга ўқ узиши туфайли ишдан четлаштирилди.
Украина бош қўмондонлиги ҳуқуқ департаменти раҳбари офицер Юрий Бобров Киевда жойлашган бош қўмондонлик бошқармаси олдида қурол ўқдонини бўшатиш учун нишонга олмасдан ёш болалар ўйнаб юрган тарафга қарата ўқ узди. Бино олдида ўйнаб юрган икки нафар болакай бахтига ўқ уларга тегмади. Хавфсизлик камералари тарафидан қайд этилган видеонинг тармоқда тарқалиши ортидан аскарнинг ҳаракати катта норозилик уйғотди.
Украина мудофаа вазири Олексий Резников “Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланди. Бу ҳам интизомий, ҳам жиноий жазо берилиши керак бўлган жиноят. Украина қуролли кучлари вазир ўринбосари генерал-лейтенант Евгений Мойсюк бошчилигида ҳайъат ташкил этилди. Тергов тугагунча айбланаётган аскар хизматдан четлатилди” деб маълум қилди.