Қозоғистон қорамол экспортини тақиқлади


  • 21 Январь, 2020
  • 551

Қозоғистон тирик қорамол экспорт қилишни тақиқлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тирик қорамолни оммавий экспорт қилиш гўшт маҳсулотларининг нархи ошишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, ушбу ҳолат Қозоғистон гўштни қайта ишлаш корхоналари тўлиқ куч билан ишламасликка олиб келди. 2019 йили ўртача ҳисобда корхоналар ўз қувватининг ярим кучи билан ишлаган. Бунинг асосий сабаби хомашё танқислиги бўлмоқда.

Вазирлик “Буйруққа тегишли ўзгартириш киритиш Қозоғистондаги қорамол сонини сақлаб қолиш ва яқин йилларда кўпайишини таъминлайди. Бундан ташқари ўлкадаги гўшт комбинатларига сифатли хомашё етказиб бериб, тайёр қайта ишланган маҳсулот экспортини оширишга хизмат қилади” деб маълум қилди.

2019 йили хорижга 156 минг йирик қорамол экспорт қилинган. Булардан катта қисми 121,6 минг бош қорамол ёки 78% Ўзбекистонга, 14% Арманистонга олиб чиқиб кетилган. Бу билан бирга мамлакатдан 264 минг майда мол экспорт қилинган. Майда молнинг асосий харидори яна Ўзбекистон бўлиб, қўшнилар 200 минг ортиқ майда молни сотиб олган. Россия 21,5 минг, Озарбайжон 18 минг, Эрон 12 минг майда мол олиб чиқиб кетган.


Бошқа мақолалар