- 2015-05-16
Хитойда 60 миллион киши карантинда сақланмоқда. Армия Ухань шаҳрини қуршаб олган. Шаҳардан чиқишга уринганлар огоҳлантиришсиз отиб ташланади. Хитойнинг вирусни назорат остига олгач, Ухань шаҳрини бузиб текислаб ташлашни режалаштираётгани айтилмоқда.
Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019 йил декабрь ойида пайдо бўлган ва дастлаб манбаси номаълум бўлганлиги учун “сирли касаллик” деб номланган янги тип коронавирус бугунги кунда кўпи Осиёда бўлган 10 дан ортиқ ўлкага ёйилди.
26 декабрдан эътиборан коронавирусдан ўлганлар сони 81 нафарга етди. Ўлганларнинг 27 нафари Хуанан денгиз маҳсулотлари бозорида ишлайдиган ёки савдо қилган кишилар эканлиги маълум бўлди.
Карантинга олинган минтақадаги одамлар сони 0 миллионга етди. Шаҳардан сизган маълумотларга кўра, фақатгина Уханда 100 минг касаллик ҳолати ва 2 минг 744 одам ўлган. 30 мингдан ортиқ одам назорат остида тутиб турилибди. Шаҳарда тинмай оммавий қабрлар қазилмоқда. Карантинга олинган шаҳарларнинг дунё билан алоқаси кесилмоқда, шаҳарлараро йўллар бетон блоклар билан бекитилмоқда. Ўрмонлар дронлар ёрдамида кузатилмоқда. Ҳеч кимнинг шаҳардан чиқишига йўл қўйилмаяпти. Шаҳардан чиқишга уринганлар эса отиб ташланмоқда.
Вирус Хитойдан ташқарида ҳам тезлик билан ёйилмоқда. Гонгконг ва Макао автоном минтақаларда ва Тайванда жами 17 киши ўлди. Тайландда 7, Японияда 3, Жанубий Кореяда 4, АҚШда 5, Вьетнамда 2, Сингапурда 4, Малайзияда 3, Непалда 1, Францияда 3, Австралияда 5, Камбоджада 1 ва Канадада 2 касаллик ҳолати қайд этилди.
Ухань шаҳрида вирус тарқалиши ортидан вилоятдаги баъзи шаҳарларда оммавий хизмат кўрсатиш маконлари бекитилди. Жами аҳолиси 150 миллион бўлган Гуандон ва Цзянси вилоятларида тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий қилиб белгиланди. Пекин, Шанхай, Тянцзинь ва Шиан шаҳарларига рейсли автобусларнинг кириши ва чиқиши тақиқланди. Вирусга қарши курашиш учун молия департаментлари 1,63 миллиард доллар ажратди.
АҚШ, Россия ва Япония ватандошларини карантин минтақасидан эвакуация қилиш учун Хитойга мурожаат қилди. Қўшни Мўғилистонда бутун таълим масканларида 2 мартгача таътил эълон қилинди. Қозоғистон Хитой паспортига эга бўлганлар учун 72 соатлик визасиз транзит татбиғини вақтинча тўхтатди.