20 миллиард долларлик ғазналар топилди


  • 12 Июнь, 2025
  • 23

Тадқиқотчилар Колумбия соҳиллари яқинидаги денгиз тубида 20 миллиард долларга тенг бойликка эга бўлган афсонавий испан галеони топилганини тасдиқловчи суратларни эълон қилишди.

The Economic Times нашрининг маълумотига кўра, "Сан-Хосе" галеони Америкадан Европага қимматбаҳо юк ташувчи испан флотилиясининг бир қисми бўлган. У 1708 йил июнь ойида Испания мероси учун уруш пайтида Бару ороли яқинида Британия флоти томонидан чўктирилган. 600 дан ортиқ экипаж аъзоларидан фақат 11 киши тирик қолган.

Кема Перу ва Панамадан олиб келинган катта миқдордаги олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошларни олиб кетаётган эди.

Журнал Antiquityда чоп этилган сўнгги тадқиқотда масофадан бошқариладиган қурилмалар ёрдамида олинган юқори сифатли суратлар асосида галеон аниқланган. Топилмалар орасида:

1707 йилда Лимада (Перу) зарб қилинган, Кастилия ва Леон герблари туширилган кумуш тангалар;

Канси даврига (1662–1722) мансуб хитой чинниси;

1665 йилда ишлаб чиқарилган туплар мавжуд.

Муаллифлар таъкидлашича, топилмаларнинг санаси, келиб чиқиши ва қурол-аслаҳа шакли шубҳасиз бу кема айнан "Сан-Хосе" эканини тасдиқлайди.

The Times нашри баҳосига кўра, кемадаги ғазна 16 миллиард фунт (тахминан 20 миллиард доллар)га тенг бўлиши мумкин. Бу "Сан-Хосе"ни тарихдаги энг қимматбаҳо кемалардан бирига айлантиради.

Ушбу топилма халқаро низолар бошланишига сабаб бўлди:

Колумбия кемани ўз мулки деб ҳисоблайди ва 2026 йилгача ғазнани чиқариш ниятида;

Испания эса тарихий ҳуқуқларига таянади;

АҚШдаги Sea Search Armada компанияси (аввалги Glocca Morra) 1981 йилда кеманинг жойлашувини биринчи бўлиб аниқлаганини айтиб, бойликнинг ярмини талаб қилмоқда;

Маҳаллий халқлар гуруҳлари ғазналарда уларнинг аждодлари томонидан қазиб олинган ресурслар борлигини айтиб, компенсация талаб қилмоқда.

Колумбия ҳукумати артефактларни чиқариш ва денгиз музейи ташкил этишни президент Густаво Петронинг 2026 йилгача бўлган муддатидаги асосий устувор вазифалардан бири деб атади.

Бироқ асосий кураш энди бошланмоқда — ҳуқуқий майдонда. Бу можаро тарихий жангда "Сан-Хосе" чўкишига олиб келган воқеалар даражасида драматик тус олган.

Аввалроқ археологлар викинглар даврига оид, ёши тахминан 1000 йил бўлган ноёб олтин билакузук парчасини топишган эди. Шунингдек, изловчилар Чу водисида хазина топиб, 2,9 миллион доллар ишлашди.

Яна бир хабарда, икки турист тасодифан олтин зийнатлар хазинасини топиб, 180 миллион доллар ишлашгани айтилган. Бошқа бир эркак эса 4 миллиард долларлик олтинни топган, лекин ундан қандай фойда олишни билмаяпти.


Бошқа мақолалар