- 2019-06-26
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун IQ тестлари, психиатрик экспертиза ва неврологик саломатлик текширувларидан ўтиш шарт қилиб қўйилди. IQ даражаси 79дан паст бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлолмайдилар.
Кандидатларнинг психик саломатлиги ва когнитив қобилиятлари қаттиқ баҳоланади. Ақлий заифлик, деменция ва диққат етишмовчилиги каби муаммолари бор шахслар ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмайди. Шунингдек, дори воситаларининг ҳайдаш қобилиятига таъсири ҳам инобатга олинади.
Эпилепсия билан касалланган беморлар, агар сўнгги беш йил ичида хуруж кузатилмаган бўлса, мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли хулоса бўлиши шарти билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари мумкин. Аммо нерв тизимига метастазлар тарқалган онкологик касаллар учун гувоҳнома олиш қатъиян ман этилган.
IQ тестлари ва психиатрик кўриклар энди фақат махсус ваколатли тиббий муассасаларда ўтказилади.
Кўриш қобилияти бўйича ҳам янги талаблар жорий этилди. Биринчи гуруҳ учун ҳар икки кўзнинг умумий кўриши камида 1,0 бўлиши керак. Иккинчи гуруҳда яхши кўрадиган кўзнинг кўриши камида 0,8, заиф кўрадиган кўзники эса камида 0,6 бўлиши лозим.
Дальтонизм (ранг танимаслик) ҳайдовчиликка тўсқинлик қилмайди, аммо тунги кўраолмаслик (тўнги кўриш заифлиги) бўлганлар фақат кундузги вақтда транспорт бошқаришлари мумкин.