Туркияни 100 мингдан ортиқ эмигрант тарк этди


  • 2 Март, 2020
  • 328

Европага жойлашиш учун Туркияни тарк этган эмигрантлар сони 100 минг 577 нафарга етди.

Ноқонуний эмигрантлар Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Эдирна шаҳридан Греция ва Болгария томон йўлга чиқишди.

Греция чегарасини қўриқлаётган чегарачилар ва полиция ходимлари билан эмигрантлар ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Қочоқлар тош, бочкалар ва ҳатто кўздан ёш оқизувчи гранаталарни қўллашмоқда.

Аввалроқ Туркия ортиқ Суриядан келаётган эмигрантлар оқимини тутиб тура олмаслигини билдирганди. Бу ҳақда Туркиянинг адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Умар Челик маълум қилганди. Туркия ҳукумати ушбу қарорга Идлибдаги Туркия ва Сурия ҳарбийлари орасидаги тўқнашувдан кейин келди.


Бошқа мақолалар