Ваҳший Нетагньяҳулар оиласи


  • 3 Август, 2026
  • 12

Оммавий қирғин ташкилотчиси ва қўллари қонга ботган ота, она, ўғил Нетаняхулар бузуқлик ва ваҳшийликда ҳам бир-бирларидан қолишмаяптилар...

Исроилнинг кўзи қонга тўлган жаллод бош вазири Биньямин Нетаняхунинг турмуш ўртоғи Сара Нетаняху ҳам геноцид ва ваҳшийликда эридан қолишмаётгани маълум бўлди.

Исроилда эфирга узатиладиган “Channel 12” телеканалига сўз очган собиқ ходимлардан Й. исмли шахснинг сўзларига кўра, Сара Нетаняхунинг уйдаги хизматкорларни мунтазам равишда туртиб юбориши, африкалик ходимларнинг ўз кийимлари билан уйга киришига йўл қўймаслиги, бу шахсларнинг эшик олдида ҳамманинг кўз ўнгида яланғоч ечинтирилиши ва бошқа кийимлар кийдирилиши айтиб ўтилди. Уйга киришдан олдин ходимларга қўлларини уч марта ювдиргани ва гиламларга босмасдан атрофидан айланиб ўтиш амрини бергани ҳам ойдинлашди.

Сара Нетаняхунинг, шунингдек, уйда ишлайдиганларга овқатланиш вақти келганида муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини бергани ва уларни ейишга мажбур қилгани маълум бўлди. Сара Нетаняхунинг бир ходимга ҳам доимий равишда “Мен мамлакатнинг бош психологиман, сен эса аутизм хастасисан” дегани қайд этилди.

Ғарбий Қудусдаги Бош вазирлик қароргоҳида ишлагани маълум бўлган Й. ўз баёнотида, шунингдек, жуфтликнинг ўғли Яир Нетаняху ҳам ходимларни кўрган жойида туртиб, ерга йиқитгани, кўп соатлик қўшимча иш ишлатганига қарамай ҳақ тўламаганини айтди. Яирнинг чоршафлар яхши ювилмагани баҳонаси билан бир ходимни тепкилагани ҳам аниқланди.


Бошқа мақолалар