- 2024-10-21
Дунёга машҳур бокс афсонаси Муҳаммад Алининг укаси Раҳмон Али акасининг ўлим тўшагида эканлигини ва яқинларини ҳам танимаётганлигини айтди.
Инглиз газетаси “The Sun”га интервью берган Раҳмон Али паркинсон хасталиги туфайли анча заифлашган Муҳаммад Алининг яқин ҳафталар ичида жони узилиши мумкинлиги ҳақида сўзлади.
Лекин 71 ёшли афсонанинг аҳволи бунчалик ёмонлашувининг асл сабаби паркинсон хасталиги эмас, 26 йиллик турмуш ўртоғи Лонни эканлигини маълум қилган Раҳмон Али “Акамизни биздан ажратди. Агар акам Муҳаммад нима бўлаётганининг фарқига борса жуда аччиқланган бўларди”- деди.
Раҳмон Али “Акам гапиролмайди, мени танимаяпти. Аҳволи жуда оғир. Яна бир неча ой яшаши ҳам мумкин ёки бир неча кун... Ёзга етиб борадими билмайман. Тақдири Аллоҳнинг қўлида. Орамиздан азоб чекмасдан ажралади, деб умид қиламан” деди.