- 2016-05-06
АҚШнинг энг оммавий сайтларидан бири бўлган “Reddit”да 1922 йили Лондонда босилган дунё харитаси чоп этилди. Харитани ушбу линкдан катталаштириб кўриш мумкин.
Изоҳларда фойдаланувчилар дунё харитасида кўплаб ўзгаришлар бўлганлигини ёзишди. Асосан фойдаланувчилар дунё харитасидаги давлатлар ҳозирда мавжуд эмаслигига, ўша вақтдаги номлар эса ҳозиргидан фарқ қилишига эътибор қаратишди.
Ҳозирги Қозоғистон ҳудуди харитада “KIRGHIZ REPUB” деб кўрсатилган, Қозоғистон жануби, ҳозирги Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг бир қисми “TURKESTAN” деб кўрсатилган.
Гавайи Сандвичев ороллари деб номланган. Гавайини бундай ном билан инглиз денгизчиси Джеймс Кук атаганди.
Яна бир мисол Британ Ҳиндистони. Британ мустамлакасининг ҳудуди ўша вақтда ҳозирги Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва Мьянма ҳудудларини қамраб олганди.
Корея ўша вақтда битта давлат бўлган. Иордания эса мавжуд бўлмаган (унинг ҳудудлари Фаластинга кирган). Югославия эса ўша вақтда давлат сифатида мавжуд бўлган.
Араб ярим оролида Ҳижоз ҳудуди алоҳида кўрсатилган. Ҳозирги вақтда бу жой Саудия Арабистоннинг бир қисми.