Туркистон вилоятида карантин кучайтирилди


  • 16 Апрель, 2021
  • 272

Туркистон вилоятида янги қарорга кўра, барча давлат муассасаларнинг 50% ходимлари онлайн иш тартибига ўтказилади. Бундан ташқари, аввал рухсат берилган жума ва таровиҳ намозлари вақтинча тўхтатилади. Ифтор каби оилавий тадбирлар тақиқланди. Бу ҳақда вилоят бош санитар шифокори Нурбек Нишанов маълум қилди.

Бундан ташқари умумий овқатланиш шахобчаларининг иш вақти соат 9:00 дан 22:00 гача этиб белгиланди. Овқатланиш зали 50% гача мижозлар билан тўлдирилиши мумкин.


Бошқа мақолалар