- 2016-11-16
Ўтган ой Россияда бир кунлик исёнга уринган ёлланма хусусий ҳарбий компания бошчиси Евгений Пригожин Санкт-Петербургда ўтказилган Россия-Африка саммитида иштирок этди. Саммитда Россия президенти Владимир Путин ҳам нутқ сўзлади. Пригожиннинг давлат тўнтаришига уринишидан кейин Путин иштирок этаётган саммитда кўриниши дунё нашрлари диққатини тортди.
Пригожин саммитда африкалик вакиллар билан учрашган. Марказий Африка республикасидаги “Рус уйи”нинг мудири Дмитрий Ситий ижтимоий тармоқларда бўлишган суратларда Пригожиннинг Санкт-Петербургда Марказий Африка республикасидан келган бир амалдор билан қўл олишиб турганлиги кўринмоқда.
Африкадан кўплаб вакиллар иштирок этаётган ва бугун Санкт-Петербургда бошланган Россия-Африка саммити эртага тугайди.