- 2013-07-31
АҚШда Риверсайд округи шерифи Чад Бианкоеский Трампга қарши учинчи суиқасдга уринишнинг олди олинганлигини маълум қилди.
АҚШда жорий йилнинг 5 ноябрь куни ўтказиладиган президентлик сайлови олдидан республикачиларнинг номзоди Дональд Трамп ўзига қарши суиқасдлар билан кун тартибидан тушмай келмоқда. Узилган ўқ қулоғига тегиб, ўлишига бир баҳя қолган Трамп учинчи суиқасдга уринишдан ҳам омон чиқди.
Трампга иккинчи суиқасд сентябрь ойида тез-тез гольф ўйнаш учун бориб турадиган “Trump National Golf Club”да Райан Уэсли Роут исмли шахс тарафидан уюштирилиб, учинчиси эса Жанубий Калифорниядаги митингда қуролли ҳужумга уриниш бўлди.
Полиция вакилларига кўра, митинг бўлаётган майдонга сохта журналистлик гувоҳномаси билан киришга уринган ва ёнида кўплаб қуроллар бўлган шахс қўлга олинган.
Риверсайд шерифи шубҳали шахснинг соат 16:59 да митинг майдонига кириш нуқталаридан бирида қўлга олинганлигини маълум қилди. Митинг очилиши эса соат 17:00 да бўлиши керак эди.