- 2024-03-26
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Франциядаги тартибсизликлар ҳақида гапирди. Захарова “Франция ҳукумати бошқа ўлкаларга кераксиз жойда ва тинмай ақл ўргатиш ўрнига ўз муаммоларини ҳал этишни ўйлаши керак. Франциядаги ҳолат бутун Европа қитъасининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда” деди.
Захарова Франциядаги тартибсизликлардан чуқур хавотирда эканликларини билдирди. Францияда сўнгги йилларда хорижликларга, мигрантларга қарши душманлик ва антисемитизмнинг ортганлигини билдирган Захарова “Ўлкада инсон ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинмоқда ва бу ҳақда бир неча бор БМТ билан бирга халқаро ташкилотлар гапирди. Халқаро ташкилотлар Франциядаги вазиятга диққат қаратаётган бир вақтда Франция ҳукумати бошқа ўлкаларга кераксиз жойда тинмай ақл ўргатиш ўрнига ўз муаммоларини ҳал этиш кераклигини ўйлаши лозим. Франция жамиятнинг радикаллашувига жиддий эътибор қаратиб, ўлкада хорижликларга қарши душманликнинг ва ирқчи қарашларнинг кучайишига қарши қатъий чоралар кўриши керак. Француз раҳбарларни ўлкани оёққа турғизган жиноятни бир он аввалроқ ўрганиб, жиноятчиларни жазолашга чақирамиз. Исёнчиларнинг бузғунчилигини ва жамоатчилик тизимини бузишга уринишларини ҳамда француз хавфсизлик кучларининг ўз ватандошларига қарши қўпол қонунбузарликларини қатъий қоралаймиз. Франциядаги ҳолат бутун Европа қитъасининг хавфсизлигига таҳдид қилмоқда” деб гапирди.
Швециянинг пойтахти Стокгольмда асли ироқлик Салван Момика исмли шахснинг Қуръони каримга ўт қўйиши ҳақида ҳам гапирган Захарова бу воқеанинг Қурбон ҳайит куни юз берганлигини ва мусулмон ўлкаларнинг норозиликларига сабаб бўлганлигига эътибор қаратди. Бунинг ортидан Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка ўлкаларида норозилик намойишлари бўлиб ўтганлигини ёдга солган Мария Захарова Россиянинг бу борадаги позицияси ўзгармас эканлигини таъкидлади. Захарова “Стокгольмнинг хорижликларга қарши душманларча қилинган бу каби акцияларнинг қўллаб-қувватланишини қабул қилиб бўлмаслигига диққатини қаратмоқчимиз” деди.