- 2013-01-25
16 ёшга тўлмаган фарзандларини “Электрон ҳукумат” портали орқали яшаш жойига онлайн қайд этиш имкони пайдо бўлди.
“Миллий ахборот технологиялари” ҳиссадорлик жамияти бошқарув раиси Асет Турисов “Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу хизмат ота-оналар фарзандларини аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилмасдан онлайн тарзда қайд этиш учун ишлаб чиқилди. Хизмат жуда оддий ва тушунарли” деб маълум қилди.
Бунинг учун “Ватандошлик, миграция ва иммиграция” бўлимидан “16 ёшгача бўлган фарзандларни яшаш жойига қайд этиш” хизматини танлаб, “Хизматни онлайн буюртма бериш” тугмачасини босиш керак.
Сўнгра фарзандининг ИИНини киритади. Тизим фарзанднинг ота-она билан қариндошлик алоқалари ЗАГС маълумотлари орқали тасдиқлайди. Тасдиқ келиши билан “Келишдан мақсад” ва “Қайд қилиш сабаби”ни танлаш лозим. Ўша жойда хизматни буюртма берган ота ёки она фарзанди қайд этиладиган уй эгаси эканлигини тасдиқлайди.
Ягар фойдаланувчи уй эгаси бўлса “Мен уй эгасиман” деган майдончада вилоятни танлайди ёки манзилнинг қайд қилиш кодини киритади. Топилган манзиллар орасидан фарзандини қаерга қайд қилишни танлайди. Сўровномани электрон калит ёки бир марталик парол ёрдамида имзолайди. Сўровнома муваффақиятли амалга ошса, шахсий кабинетга ариза бажарилиши ҳақида хабар келади.
Агар фойдаланувчи уй эгаси бўлмаса, “Мен уй эгаси эмасман” майдончасини белгилайди. Уй эгасининг ИИН ва манзилини киритади. Сўнгра давлат маълумотлар базасида текширув бошланади. Тасдиқлангандан кейин ариза уй эгасига тасдиқ учун юборилади. Уй эгаси аризани тасдиқлагандан кейин юқоридагидек қайд қилиш якунланади.