Таълим муассасаларига тиббий маълумотномасиз қабулланади


  • 4 Июль, 2020
  • 416

Қозоғистонда таълим муассасаларига қабул учун ҳужжат топширишда вақтинча тиббий маълумотномани тақдим этмасликка рухсат берилади.

Таълим ва билим вазирлиги “Ватандошларга таълим муассасаларига ҳужжат топширишда тиббий маълумотномани тақдим этмаслигига рухсат берилди. Ватандошлар хавфсизлигини таъминлаш ва тиббий маълумотномани олишда ҳозрда мавжуд бўлган қийинчиликларни ҳисобга олиб, таълим ва билим вазири томонидан таълим муассасаларига (болалар боғчаси, мактаблар, колледжлар, олий ўқув юртлари) ҳужжатлар тиббий маълумотномасиз топширилиши бўйича буйруқ имзоланди. Egov.kz электрон ҳукумат порталидаги тиббий маълумотномани юклаш мажбурий бўлган майдончада ҳужжатни кейин тақдим этиш қўшимча функцияси ишга туширилди. Болалар муассасага кейинроқ тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан маълумотномасиз қабулланади” деб маълум қилди.

Тиббий маълумотномаларни ўқув йили бошлангунча топшириш мумкин.


Бошқа мақолалар