Венесуэлада оммавий тартибсизликлар


  • 30 Июль, 2024
  • 70

Президент сайловларида амалдаги президент Николас Мадуро ғалаба қозонганидан кейин Венесуэлада оммавий тартибсизликлар бошланди.

Маҳаллий нашрларга кўра, намойишчилар турли жойларга ўт қўйишиб, шаҳар кўчаларидаги Мадуронинг расмларини юлиб ташлашмоқда.

Бундан ташқари улар йўлларни тўсиб, автомобилларга ўт қўймоқда, ёдгорликларни қулатишмоқда. Миллий гвардия ходимлари одамларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишмоқда.

Пойтахт Каракасда ҳам намойишчилар билан полиция орасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўтказилган сайлов натижаларига кўра, амалдаги президент Мадуро учинчи бор қайта сайланганди. У президентлик лавозимида 2013 йилдан бери ишлаб келмоқда. Мадуронинг навбатдаги инаугурацияси 2025 йил 10 январда ўтказилиб, ваколати олти йилни ташкил этади.


Бошқа мақолалар