- 2017-10-05
Данияда Қуръони карим ва муқаддас китобларни ёқишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси қабул этилди. Овоз беришда 77 депутат қарши, 94 депутат эса маъқуллаб овоз берди.
Кўпчилик овоз билан қабул этилган қонунга кўра, ўлкада Қуръони карим ва бошқа муқаддас китобларнинг ёқилиши, бу китобларга ҳақоратлар ва диний қадриятларга нисбатан номуносиб ҳатти-ҳаракатлар тақиқланади.
Тақиқни бузганларга жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси берилади.
Энди қонун кучга кириши учун Дания қироличаси Маргрете II имзоси лозим.
Швеция ва Данияда сўнгги вақтларда Қуръони каримга қарши ҳужум қилишлар кўпайиб, бу иғвогарчиликларга рухсат берилиши норозиликларга сабаб бўлаётган эди.
Даниялик радикал ўнгчи ва “Қатъий курс” партияси бошчиси Расмус Палудан 2022 йили пасха таътили давомида Швециянинг Мальмо, Норрчёпинг, Йёнчёппинг шаҳарлари ва пойтахт Стокгольмда Қуръони каримни ёқиш провакацияларини ўтказганди.
Асли ироқлик бўлган Салван Момика жорий йилнинг 25, 26, 27 ва 29 август кунлари ва эронлик бўлган Баҳрамий Маржан 3 августда полиция ҳимоясида Стокгольмнинг турли жойларида Қуръони каримга ўт қўйишганди.