“Бола қотиллари чиқиб кетсин”


  • 12 Сентябрь, 2019
  • 423

Қувайт мажлиси раиси Марзук ал-Ғаним халқаро парламентлар иттифоқи (IPU) йиғилишида Исроил ҳайъатига “бола қотиллари” дея зални тарк этишларини талаб қилди.

Исроил Давосда еган “шапалоғи”дан кейин “дахлсиз”лигини йўқотди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилан IPU йиғилишида нутқ сўзлаган Қувайт мажлиси раиси Марзук ал-Ғаним Исроил ҳайъатига “ишғолчи ва бола қотили” деб хитоб қилди.

Исроил ҳайъат раисини йиғилишни тарк этишга чақирган Ғаним, Исроил ҳайъати энг таҳликали террор турларини тамсил этаётганлигини айтиб ўтди. Ғаним Исроил ҳайъати раисига “Агар бироз виждонинг бўлса, ҳозироқ бу ердан чиқиб кет, эй ишғолчи ва бола қотили” деб норозилигини билдирди.

Ғанимнинг бу гапини залдаги иштирокчилар олқишлаб, дастак бериши ортидан Исроил ҳайъати зални тарк этди.


Бошқа мақолалар